Бутун Ўзбекистон ҳудудида баҳор ҳукм сурмоқда
Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – Бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб баҳор ҳукм сурмоқда, дея хабар бермоқда Гидрометеорологияхизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3° совуқ, кундузи 15-17° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-8м/с тезликда эсади, Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 13-15° илиқ.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ атрофида, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/стезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ, 3° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.


