Бутун Ўзбекистон ҳудудида чилла авж палласига кирди

Дата: 10:49, 30-06-2014.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Бутун Ўзбекистон ҳудудида чилла авж палласига кирди, ёғингарчилик эса кузатилмайди, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с, баъзи ерларда бундан ҳам тезроқ эсади. Ҳарорат кечаси 23-25° илиқ, кундузи 39-41° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда, баъзан эса ғарбдан эсади. Ҳарорат кечаси 24-29° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/с чиқади. Ҳарорат кечаси 25-30°, кундузи 39-44° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/с чиқади. Ҳарорат кечаси 22-27° илиқ, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/с чиқади. Ҳарорат кечаси 25-30° илиқ, кундузи 39-44° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 илиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/с чиқади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: