Бутун Ўзбекистон ҳудудида дам олиш кунлари бошланган қиш душанба куни ҳам давом этади

Дата: 10:15, 04-12-2017.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Бутун Ўзбекистон ҳудудида дам олиш кунлари бошланган қиш душанба куни ҳам давом этади, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида кундузи ҳам 5 даражагача совуқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шимолий-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9° совуқ, кундузи 0-2° совуқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғиши, туман тушиш мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиш мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, кундузи 4° совуқ - 1° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ бўлади.

Сурхандарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 23° совуқ - 3° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга қор ёғади, туман тушиши мумкин. 2000 метрдан баланд жойларда кўчки эҳтимоли бор. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, баъзи жойларда 18-20° совуқ, кундузи 5-10° совуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: