Бутун Ўзбекистон ҳудудида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

Дата: 10:54, 29-05-2014.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Бутун Ўзбекистон ҳудудида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, тоғли ҳудудларда эса шамол кузатилади, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с эсади, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-22° илиқ, кундузи 32-34° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан ғарбдан ҳам эсиб, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиши кутилади. Ҳарорат кечаси 20-25° атрофида, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан бундан ҳам кучаяди. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан 15-20 м/сга чиқади. Ҳарорат кечаси 18-23 илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: