Бутун Ўзбекистон ҳудудида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади

Дата: 10:06, 18-06-2014.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Бутун Ўзбекистон ҳудудида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади, ёмғир ёғмайди, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22° илиқ, кундузи 35-37° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 35-40° иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° атрофида, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб, булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 33-40° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб, булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° илиқ, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб, булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 илиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 21-26° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: