Бутун Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши башорат қилинмоқда
Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – Пайшанба, 16 ноябр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши башорат қилинмоқда, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида тунда совуқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4° илиқ, кундузи 11-13° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ 2° илиқ, кундузи 7-12° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 3° совуқ – 2° илиқ, кундузи 7-12° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° иссиқ бўлади.