Бутун Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво бўлишини прогноз қилинмоқда
Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – Пайшанба, 6 июл куни бутун Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво бўлишини прогноз қилинмоқда, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондаё вилоятларида 45 даражагача иссиқ бўлади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво вақти вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-26° илиқ, кундузи 39-41° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-20° илиқ, кундузи 40-45° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-30° илиқ, кундузи 40-45° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° илиқ, кундузи 40-45° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво баъзи жойларда бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-30° илиқ, кундузи 40-45° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° илиқ, кундузи 38-43 иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.