Бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши башорат қилинмоқда

Дата: 14:51, 06-09-2018.

Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – Жума, 7 сентябрда бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши башорат қилинмоқда, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14° илиқ, кундузи 29-31° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-30° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° иссиқ, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16° иссиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида баъзи жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° иссиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: http://nasimov.pro/2012/10/osen-v-dzhizake/

Янгилик билан ўртоқлашиш: