Бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Дата: 10:37, 24-04-2014.

Тошкент. 24 апрель. ЎзТАГ – Бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди, фақат 25 апрелга ўтар кечаси бир оз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с эсади, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-13° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир, баъзи ерларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача чиқади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ. Кундузи 18-23° иссиқ.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларга кучли ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача чиқади. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ атрофида, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 25 апрелга ўтар кечаси баъзи жойларга кучли ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача чиқади. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади, баъзи ерларда иссиқ 30° етади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларга кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача чиқади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 25-30°, баъзи ерларда 30° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача чиқади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: