Бутун Ўзбекистонда 30 даражагача иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда

Дата: 15:12, 13-05-2016.

Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – Шанба, 14 май куни бутун Ўзбекистонда 30 даражагача иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда, ҳамма жойда ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида об-ҳаво қуруқ бўлади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб,  5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-18° илиқ, кундузи 25-27° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин.  Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 23-28 иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: