Бутун Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши кутилади
Тошкент. 18 ноябрь. ЎзТАГ – Бутун Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши кутилади, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
“21-24 ноябрда Ўзбекистонда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, жойларда қорга айланиши мумкин). 21 ноябрда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с га кучайиши мумкин. 22-24 ноябрда республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг 0-5° совуқ бўлиши, жойларда 8°гача тушиши, кундузи 2° совуқ ва 3° илиқ бўлиши кузатилади. Шимолда 21-24 ноябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 10-15°, кундузи 2-7° гача совуши мумкин”, – дейилади хабарда.
Ўзгидромет, шунингдек, 19 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотини ҳам эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4, кундузи 13-15° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7°, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Сурат манбаи: bibo.kz


