Бутунжаҳон сайлов органлари уюшмаси раҳбари Ким Ен Хи Тошкентга етиб келди

Дата: 11:25, 02-12-2016.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Бутунжаҳон сайлов органлари уюшмаси (БСОУ) раҳбари Ким Ен Хи Тошкентга етиб келди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Президент сайловлари бўйича Республика матбуот маркази маълумотларига кўра, у Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича БСОУ миссиясига раҳбарлик қилади. 

“Шу куннинг ўзида Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К.Одилов БСОУ кузатувчилари миссияси аъзолари билан учрашди. Учрашув чоғида Миссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди”, - дейилади Республика маркази хабарида.

Бутун сайлов кампанияси очиқ ва ошкора сайлов тўғрисидаги қонунлар талабларига ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаёганлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси халқаро ташкилот сифатида 2013 йил октябрь ойида ташкил топган БСОУ таъсисчиларидан бири ҳисобланади. Ассоциациянинг бош қароргоҳи Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида жойлашган бўлиб, у ҳозирги кунда дунёнинг 102 мамлакатидан 106 та сайлов органини бирлаштирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: