Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ўзбек шахматчиси Алишер Анорқулов оламдан ўтди

Дата: 14:45, 18-08-2014.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Норвегиянинг Тромс шаҳридаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ўзбек шахматчиси Алишер Анорқулов оламдан ўтди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Газета.uz нашри маълумотларига кўра, Ўзбекистон делегацияси вакили меҳмонхонадаги ўз ётоғида жонсиз ҳолда топилган. 45-ёшли шахматчининг вафоти сабаблари очиқлангани йўқ. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари маълумотларига кўра, қотиллик эҳтимоли кўриб чиқилмаяпти.

Бу ушбу Олимпиададаги ягона вафот эмас. 14 август куни Сейшел ороллари жамоасининг 67-ёшли шахматчиси Курт Мейер мусобақанинг 11-финал тури доирасида юрак ҳуружини бошидан ўтказган ва кейинчалик касалхонада оламдан ўтган эди.

2012 йилнинг октябрида А.Анорқулов 11 очкодан 8 очко жамғарган ҳолда Алматида эшитиш ва кўриш бўйича жисмоний имкониятлари чекланган спортчилар орасида XV жаҳон чемпионатининг кумуш медал совриндори бўлган эди.

Эслатиб ўтамизки, Тромсдаги 41-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси шу йилнинг 1 - 15 август кунлари бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: