Буюк Британия қироличаси Ўзбекистон ҳақидаги китобдан завқланди

Дата: 14:09, 18-11-2016.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистонга ташриф буюриш учун ўн сабаб” ноёб китоби Букингем саройи ва қиролича Елизавета IIнинг энг юксак мақтовига сазовор бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) китоб ноширларининг баёнотига асосланган ҳолда.

Рус ва инглиз тилларидаги коллекцион нашр жорий йил июнда чоп этилиб, Тошкент ва Лондоннинг китоб дўконлари ва арт-галереяларида сотилмоқда. Китоб Буюк Британия пойтахтида ва Бутунжаҳон франкфурт китоб ярмаркасида тақдим этилганидан сўнг Еоропанинг етакчи китоб дистрибьютор ва китоб дўконлари уни тарқатишга қизиқиш билдирдилар.

2016 йил августда Dinara&Co ноширлик ва медиа компанияси китобнинг VIP-версиясини Буюк Британия қироличасига савға қилган эди.

“Яқинда нашриёт таҳририяти Буюк Британия қироличаси жаноби Олияларидан хат олди. Унда совға учун миннатдорчилик билдирилиб, ноширлик ишлари ва халқлар ўртасида маданий алоқаларни ривожлантиришда муваффақиятлар тиланган”, - деб таъкидлашди Dinara&Co ноширлик компаниясида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: