Буюк Британия қироличаси Ўзбекистоннинг янги элчисини қабул қилди

Дата: 12:43, 06-11-2015.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Алишер Курманов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироличаси Елизавета II-га ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилади ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

“Букингем саройидаги ушбу маросим доирасида қисқа суҳбат бўлиб ўтди. Елизавета II Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти, мамлакатимизнинг Буюк ипак йўли даврида ҳамда Марказий Осиёнинг ҳозирги ривожланишида тутган ўрнига ўз ҳурматини изҳор этди ва ўзаро муносабатларни томонларни қизиқтирган барча йўналишларда янада мустаҳкамлашдан Британия томони манфаатдор эканлигини таъкидлади”, - дейилади ТИВ хабарида.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг маълумотларига кўра, Буюк Британия Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим ҳамкорларидан бири саналади. 2014 йилнинг 10 ойида иккитомонлама товар айланмаси $100 млнни (+14%) ташкил қилди. Ўзбекистонда британ капитали иштирокидаги 504 фирма ва компания фаолият юритмоқда. Булардан 142 – 100% британ инвесторлари капиталига очилган.

Буюк Британия элчихонаси маълумотларига кўра, ТИАИСВ рўйхатдан ўтган 78 британ компаниялари ваколатоналари орасида GlaxoSmithKleine фармацевтик компанияси, дунёдаги иккинчи энг йирик транснационал тоғ-металлургия компанияси Rio Tinto (Наманган вилоятида ишламоқда), нефтегаз саноатида йирик лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғулланаётган WorleyParsons инжиниринг компанияси, ITE компанияси (Ўзбекистон кўргазма бозори етакчиси) ва JCB (дунёдаги йирик қурилиштехникаси ишлаб чиқарувчиси) кабилар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: