Буюк Британия ташқи сиёсий муассасаси раҳбарининг ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 12:09, 04-04-2016.

Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ – Буюк Британия ташқи сиёсий муассасаси раҳбарининг ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар беради ўзбек ТИВ матбуот хизмати.

“2016-йилнинг 5-апрел куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирининг ўринбосари Тобиас Эллвуд Ўзбекистонга ташриф буюради”, - дейилади душанба куни эълон қилинган хабарда.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида, Ташқи ишлар вазирлигида, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида музокаралар ва бошқа бир қатор учрашувлар ўрин олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: