Буюк Британия ТИВ раҳбари ўринбосарининг Ўзбекистонга расмий ташрифи бошланди

Дата: 17:55, 05-04-2016.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – Бугун, 5-апрел куни Буюк Британия ТИВ раҳбари ўринбосари Тобиас Эллвуднинг Ўзбекистонга расмий ташрифи бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан хабар беришларича, парламент аъзоси Тобиас Эллвуд Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирининг ўринбосари ҳам ҳисобланади.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида, Ташқи ишлар вазирлигида, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида музокаралар ва бошқа бир қатор учрашувлар ўрин олган.

Эслатиб ўтамизки, Тобиас Эллвуд Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирининг парламент ўринбосари этиб 2014 йил июлда тайинланган. Консерватив партиядан Борнмут шаҳри сайдов участкасидан 2015 йил майда парламент аъзоси этиб сайланган. У Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Марказий Осиё, терроризмга қарши кураш, мудофаа, халқаро хавфсизлик ва кадрлар билан боғлиқ масалалари билан шуғулланади. Бу унинг Ўзбекистонга ушбу лавозимдаги илк ташрифи. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: