Буюк Британия Ўзбекистон билан иккитомонлама муносабатларни мустаҳкамлашга умид қилмоқда
Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – Буюк Британия Ўзбекистон билан иккитомонлама муносабатларни мустаҳкамлашга умид қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Буюк Британия ТИВ ўринбосари Алан Дунканга асосланган ҳолда.
“Ўзбекистонга ташриф буюриш ва Президент Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан қутлаш имкони пайдо бўлганидан жуда хурсандман. Мен Президент бошлаб берган ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлайман ва иккитомонлама алоқаларни янада мустаҳкамлашда Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга умид қиламан”, - деб иқтибос келтиради Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати А.Дункандан.
Шунингдек, у томонларнинг мудофаа соҳасидаги терроризм билан курашиш борасидаги узвий ҳамкорлигимиз минтақа хавфсизлигини таъминлашда аввалгидек муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.
“Ўзбекистон билан савдо алоқаларини ривожлантиришга ишонаман. Президентнинг бизнес-муҳитни яхшилаш ва мамлакатда хусусий сектор ролини кенгайтириш борасидаги қарори Британия компаниялари эътиборини мазкур катта ва ривожланаётган бизнесга қаратишда ёрдам беради”, - дея қўшимча қилди у.
Олдин маълум қилингани каби, 16 декабрда Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг Европа ва Америка масалалари бўйича ўринбосари, Парламент аъзоси Алан Дункан Ўзбекистонга музокаралар учун ташриф буюради. У Ш.Мирзиеев қабулда бўлиб, Олий Мажлис Сенатида, ТИВда, ТИАИСВда музокаралар ўтказади.