Буюк Британиянинг ЕИ аъзолигига бағишланган референдум 2016 йил кузидан олдин бўлмайди

Дата: 22:27, 16-06-2015.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Буюк Британия ҳукумати мамлакатнинг Европа Иттифоқидаги аъзолигига доир референдумнинг 2016 йил майда ўтказилиши мумкинлигини эътибордан соқит қилди, деб хабар беради ВВС рус хизмати.

Ҳукумат бу қарор овоз беришнинг Лондон мэри ва Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландия қонунчилик органлари сайловлар билан бир вақтга тўғри келиб қолишидан хавотирланган парламент илтимосига биноан қабул қилинганлигини таъкидлашди.

Бундан олдинроқ эса референдум 2016 йилдан олдин бўлмаслиги маълум қилинган эди. Буюк Британияа юқоридаги каби референдумлар одатда майда ёки сентябрда ўтказилади.

Шундай қилиб, Буюк Британиянинг ЕИ аъзолигига бағишланган референдум кейинги йил сентябридан олдин ўтказилмайди.

Таъкидлаш зарурки, референдумни ўтказиш тўғрисидаги қарор британ парламенти томонидан ўтган ҳафта қабул қилинди. У 2017 йилга қадар ўтказилиши зарур.

Жаҳон ОАВ хабарларига кўра, АҚШ президенти Барак Обама G7 мамлакатлари саммити доирасида Буюк Британия ЕИ таркибида қолишига умид билдирди. Унинг сўзларига кўра, Туманли Альбионннинг Иттифоққа қўшилиши унинг қатор глобал масалалар бўйича етакчилиги ва қудратини кучайтиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: