Бюрократия ва ноқонуний аралашувлар Ўзбекистондаги бизнесга ҳалақит бермоқда – бош вазир ўринбосари

Дата: 14:51, 09-09-2015.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги бизнес-муҳитнинг ривожи тадбиркорлар ҳаётига ноқонуний аралашув ва ошиқча бюрократия билан тўқлаш келмоқда, деди бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон молия вазири Рустам Азимов.

“Бугунда Ўзбекистондаги бизнес-соҳа тадбиркорлар ҳаётига ноқонуний аралашув ва ошиқча бюрократия, шунингдек, порахўрлик ва товламачилик билан боғлиқ кўплаб муаммоларга дуч келмоқда. Бунга кўплаб мисоллар бор”, - деди Азимов, яқинда Тошкентдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг иқтисод ислоҳотидаги роли ва масъулиятини оширишга бағишланган конференцияда.

Азимов кўрсатилган муаммолар иш жойларининг кўпайишига тўсқинлик қилиб, Ўзбекистон аҳолиси даромадларини қисқартираётганлигини таъкидлаб ўтди.

“Биз хусусий тадбиркорлик ва мулкчилик ривожи йўлидаги барча муаммо ва тўсиқлар олиб ташланганидан кейингина бозор иқтисодиётига тўлиқ ўтиш ҳақида гапиришимиз мумкин. Ва фақат ушанда жараённи тўлиқ тугалланган дейиш мумкин”, - деди бош вазир ўринбосари.

Конференцияда кейинги 4 йилда Ўзбекистонда 167 рухсат берувчи тартиблар, 19 хилдаги лицензияланадиган фаолият турлари бекор қилингани, шунингдек, рухсат берувчи хужжатларни расмийлаштириш учун йиғимлар миқдори 2 бараварга пасайтирилгани, 65 хилдаги статистика, 6 турдаги солиқ ҳисоботлари бекор қилингани айтиб ўтилди.

Ўтган йили Ўзбекистон Жаҳон банки ва Халқаро Молия корпорациясининг (IFC) Doing Business рейтингида 8 поғонага юқорилаб, 149-дан 141-га ўтди. Бу мамлакат солиққа тортиш соҳасини яхшилагани ва ушбу кўрсаткич бўйича 179-дан 118-ўринга чиққани орқасида содир бўлди. Инвесторларни муҳофаза қилиш (100-ўрин, +18 поғона), мулкни рўйхатдан ўтказиш (143, +3) бўйича кўрсаткичлар яхшиланди, айни пайтда корхоналарни рўйхатга олиш (65, -5), кредитлар олиш (104, -5), тўловга қобил эмаслигига рухсат бериш (77, -5) ва қурилишга рухсат олиш (149, -2) кўрсаткичлари бўйича салбий баҳолар олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: