Cешанба куни Фарғона водийсида ёғингарчилик кузатилмайди
Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Сешанба 19 март куни Фарғона водийсидан бошқа барча ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с га етади. Ҳарорат кечаси 12-14° илиқ, кундузи 18-20° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, жойларга ёмғир ёғади. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ кузатилади. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 15-20 илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёғингарчилик кузатилади. Кўчки хавфи бор. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6°, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Сурат манбаи: gazeta.uz