“Чех авиалиниялари» Ўзбекистондаги ваколатхонасини ёпмоқда
Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – Чехиянинг энг йирик авиакомпанияси бўлган “Чех авиалиниялари” Ўзбекистондаги расмий ваколатхонасини ёпмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу қарор компания бошқаруви томонидан августда қабул қилинган эди. Ҳозир компания мутахассислари маҳалий юристлар билан маслаҳатлашувлар ўтказмоқдалар”, - деб хабар қилди чех авиакомпанияси ваколатхонасидаги манба.
Эслатиб ўтамизки, ваколатхона (“Чех авиалиниялари” - ЎзТАГ) 2012 йилнинг ўрталарида очилган эди. Ўзбекистон ва Қозоғистон бўйича ҳудудий бошқарувчи Вацлав Шилган, ваколатхонанинг доимий менежери Азат Айтпаев эди.