Чех сураткаши Ўзбекистонга бағишланган экспозицияни намойиш қилади

Дата: 15:25, 02-04-2014.

Тошкент. 2 апрель. ЎзТАГ - 5 апрель куни Кршивоклат номли қадимий чех қасрида “Ҳамма жойда инсонлар яшайди” номли суратлар кўргазмаси очилади, дея хабар беради Podrobno.uz янгиликлар агентлиги.
Чех фотосуратчиси Шроубканинг экспозицияси дунёнинг турли бурчаклари – Шотландия, Танзания, Аргентина, Чили, Индонезия ва Ўзбекистонда инсонлар қандай ҳаёт кечираётганликлари ҳақида ҳикоя қилади.
Хусусан, Ўзбекистонга бағишланган экспозиция асосан оқ-қора тасвирдаги суратлардан ташкил топган бўлиб улар сураткаш 2010 йилда бу ерда бўлганида олинган суратлардан иборат.
Мамлакатнинг деярли барча шаҳарларига борган чех сураткаши Ўзбекистон аксини бозорлар, далалар ёки уйлардаги болалар, эркаклар, аёллар, чоллар образларида жамлаган. Ушбу турли-туман суратлар мозаика мисол бир катта мамлакат образини ҳосил қилади. Кўргазма жорий йилнинг августига қадар амал қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: