Чехия элчиси Ўзбекистондаги тўрт йиллик дипмиссиясини якунламоқда

Дата: 16:07, 25-08-2016.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Чехия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гинек Пейхани қабул қилди. Бу ҳақда пайшанба куни ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш чоғида элчининг иккитомонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, турли даражадаги мулоқотларни, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги алоқаларни фаоллаштиришдаги изчил хизматлари қайд этилди”, - дейилади хабарда.

Учрашувда айрим минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

“Элчи, ўз навбатида, Тошкент шаҳридаги тўрт йиллик фаолияти давомида ўзининг Ўзбекистондаги дипломатик миссиясига кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик билдирди”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: