Чехия ўзбекистонликлар учун учта ҳукумат стипендиялари ажратди
Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – Чехия Республикаси ҳукумати Ўзбекистон Республикаси учун 2018/2019 ўқув йилига учта ҳукумат стипендиялари ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Чехия Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси маълумотига асосланган ҳолда.
Ўзбекистонлик барча номзодлар 2017 йил 30 сентябргача http://registr.dzs.cz/registr.nsf саҳифасида рўйхатдан ўтадилар. Шу ернинг ўзида саралаш шартлари ва стипендияни олишга доир барча маълумотлар бўлган саҳифа ҳам мавжуд.
Чехия Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси стипендияга номзодларни саралаш жараёнида иштирок этмайди.