Чехов номидаги МБТ Тошкентда гастролда бўлади

Дата: 15:36, 23-08-2017.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Тошкентда Чехов номидаги Москва Бадиий театрининг гастроллари бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Театр Евгения Гришковицнинг “Уй” ва “Тарози” пьесалари бўйича машҳур постановкаларни намойиш қилади. Спектакллар Ўзбекистон рус академик драма театрининг саҳнасида 29 ва 30 сентябр (“Уй”), 1 ва 2 октябр “Тарози”  кунлари ўтказилади”, - деб таъкидлашди театр матбуот хизматида.

Тошкентда театр труппаси билан бирга РСФСРда хизмат кўрсатган артистка Алла Покровская, Россияда хизмат кўрсатган артист Игорь Золотовицкий, Паулина Андреева, Кристина Бабушкина, Россияда хизмат кўрсатган артист Станислав Дужников, Россияда хизмат кўрсатган артист Сергей Угрюмовлар келадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: