Челябинск Самарқанд ёки Тошкент билан биродарлашади

Дата: 14:50, 19-02-2016.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Челябинск Самарқанд ёки Тошкент шаҳарларидан бири билан биродарлашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) россия шаҳри маъмурияти сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Ушбу қарор Челябинск шаҳри раҳбари Евгений Тефтелевнинг Ўзбекистон Республикаси бош консули Равшан Матчанов билан учрашувида қабул қилинди.

Консуллик делегациясининг ишчи ташрифи доирасида бошқа актуал масалалар ҳам муҳокама қилинди.

“Челябинскда уч минг ўзбек истиқомат қилади, уларнинг муаммолари билан шуғуллаувчи махсус марказ мавжуд. Биз ҳар доим бошқа миллатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз. Маданиятларимизда умумий жиҳатлар кўп ва биз ҳамкорлигимизни мустаҳкамлашимиз зарур”, - деб таъкидлади Евгений Тефтелев.

Ўз навбатида, Ўзбекистон консули шаҳарлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга умид билдирди.

“Ҳамкорлик муносабатларимиз узоқ йиллардан бери давом этиб келмоқда. Шаҳарларимиз орасидаги муносабатларни янада ривожлантиришимиздан аминман”, - деди Р.Матчанов.

Матчановнинг сўзларига кўра, ҳозирда Ўзбекистон Россиянинг 70 ҳудудлари билан ҳамкорлик қилмоқда, Челябинск вилояти эса Москва ва Санкт-Петербургдан кейин учинчи ўринда бўлиб, устивор мавқеда.

Учрашув якунида Россия шаҳри маъмурияти бошлиғи Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан келишга ваъда берди, шундан сўнг улар совғалар билан алмашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: