Челябинск трактор заводи Ўзбекистонга ботқоқда юриш машиналари партиясини етказиб беради

Дата: 22:38, 10-04-2015.

Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – Челябинск трактор заводи (ЧТЗ) “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компаниясига (МХК) саккиз дона ботқоқда юриш машиналари партиясини етказиб беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу масала юзасидан музокаралар бир йил атрофида давом этди. Завод Ўзбекистондаги дилери билан бирга тендерни ютди ва икки машиналар партиясини юклаш учун шартномалар имзолади”, – деб айтди заводнинг олис хориж ва МДҲ мамлакатлари сотувлари бўлими бошлиғи Александр Сергеев.

“Корхонада таъкидлашларича, илк ботқоқда юриш машиналари Ўзбекистонда ишламоқда. Бу гидромеханик трансмиссия ва ЯМЗ дизели ўрнатилган Т10МБ моделидаги тракторлардир. Улар тортувчи куч ёки махсус ускуналар учун база сифатида ишлатишга мўлжалланган. Қолган 8 ботқоқкезар машиналар апрелда чиқарилиб, майда етказиб берилади”, – деб таъкидланади ЧТЗ хабарида.

Ботқоқда юриш машиналари бориш қийин бўлган ботқоқли ҳудудларда ишлашга мўлжалланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: