Челябинскда Ўзбекистон фуқароси қотиллик учун 19 йилга қамалди

Дата: 12:07, 31-10-2018.

Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Челябинскда Ўзбекистон фуқароси қотиллик учун 19 йилга қамалди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (УзТАГ).

“Челябинск вилоят суди бугун (30 октябр - ЎзТАГ) 1987 йилда туғилган Баҳром Дадахановга ҳукм чиқарди. У балоғатга этмаган, айбдорга нисбатан иложсиз ҳолатда бўлган болани умумхавфли тарзда алоҳида шафқатсизлик билан ўлдиришда (РФ Жиноят кодексининг 105-моддаси 2 қисми “в”, “д”, “е” қисмлари), шунингдек, икки кишини ўлдиришга уринишда (РФ Жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисм “а”, “д”, “е” қисмларининг 2-бандлари) айбдор деб топилди”, - дейилади Челябинск вилоят суди матбуот хизматининг хабарида.

Дадаханов, деб таъкидланади шундан кейин, ўрта маълумотли, доимий ишсиз, бўйдоқ, илгари судланмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Россия Федерацияси ҳудудида рўйхатдан ўтмаган.

“Суд судланувчи 2017 йил 19-март куни Челябинск вилояти Аргаяш туманидаги ўзининг уйида бирга яшаётган аёли ва унинг тўрт яшар ўғли билан бирга бўлганлигини аниқлади. Шу вақтда Дадахонов билан аёл ўртасидаги жанжал юзага келади, унинг доирасида эркакда қариндошларини ҳаётдан маҳрум қилиш ва ўз жонига қасд қилиш истаги пайдо бўлади. У ҳовлига чиқиб, машинадан бир канистр бензинни олиб чиқиб, уйга қайтади. У ерда ўзи ва жабрланувчи, хонанинг поли, нарсалар, мебеллар устига ёнилғи сепади ва гугурт чақиб ташлайди. Шундан кейин Дадаханов ва унинг аёли ёнаётган уйдан югуриб чиқиб, кийимларидаги оловни ўчиришади, бола эса ичкарида қолиб, ис газидан заҳарланишдан вафот этади”, - дейилади хабарда.

Суд мажлисида, деб таъкидланади хабарда, судланувчи ўз айбига иқрор бўлмаган, уйни икки нотаниш эркаклар ёқиб юборилганини айтиб ўтган. Улар ундан ўша пайтда тергов қиинаётган зарурий мудофаа миқдори оширилган пайтда ўлдириш факти бўйича жиноят иши юзасидан гувоҳлигини ўзгартиришларини талаб қилишган.

“Суд жазони енгиллаштирувчи вазият сифатида судланувчининг жиноятни аниқлаш ва тергов қилишда фаол иштирок этгани – дастлабки терговда айбини тан олгани, соғлиги ҳолати – соғлигига жиддий зарар етказган куйишлар бўлгани, шунингдек, илгари судланмаганлигини ҳисобга олган. Суд Дадахановга умумий режимдаги колонияда 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Ҳукм қонуний кучга киргани йўқ ва Россия Федерацияси Олий судида шикоят қилиниши мумкин”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Сурат манбаи: https://24.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: