Чет элда ташкилотлар ташкил қилишда ҳукумат ўзбек компанияларидан бюджет олдида қарздорлик мавжудлигига доир маълумотнома сўралмайди
Тошкент. 20 август. ЎзТАГ – Чет элда ташкилотлар ташкил қилишда ҳукумат ўзбек компанияларидан бюджет олдида қарздорлик мавжудлигига доир маълумотнома сўрамайди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қатор ўзбек вазирлик ва муассасаларининг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан хорижда ташкилотлар очиш ва уларнинг низом жамғармасида (капиталида) иштирок этиш ҳақида хабардор қилиш тўғрисидаги Низомга ўзгартишлар киритилди.
Хусусан, эндиликда таъсисчи хориждаги ташкилот низом жамғармасига сармоя сифатида товарларни олиб чиқишда божхона органларига фақат ўзининг хорижда ташкилот ташкил этиш ҳақидаги қарорини тақдим қилади холос.