Чет элликлардан пул ундираётган икки қозоғистонлик Ўзбекистон чегарасида ушланди

Дата: 16:50, 29-04-2014.

Тошкент. 29 апрель. ЎзТАГ – Жанубий Қозоғистон вилоятида Ўзбекистон билан чегарадан ўтаётган чет элликлардан пул ундираётган икки Қозоғистон фуқароси ушланди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) РҚ ҚМХҚ чегара хизмати матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Қозоғистонлик чегарачилар ҳорижий фуқаролардан “Тажен авто” ўтиш пунктида пул маблағларини ундириш билан шуғулланаётган икки Қозоғистон Республикаси фуқаросини ушладилар”, - дейилади сешаба куни тарқатилган хабарда.
Аниқлаштирилишича, енгил автомобиллар эгалари чегара хизмати вакилларига ўтиш пунктига яқинлашган асосий навбатдаги 1-2- ўринларни эгаллаб олиб, 2 минг россия рубли (10 минг тенге) эвазига сотиб олишни таклиф этган кишилардан шикоят қилишган. Акс ҳолда товламачилар машинани ёқиб юбориш ва жисмоний азият етказиш билан таҳдид солишган.
Хабар қилинишича, қўлга олинганлар Бейнов ТИИБга топширилган.
“Улардан бири 23 ёшда, Бейнов тумани Тажен аҳоли пунктида истиқомат қилади, иккинчиси 21 ёшда, шу туманнинг Акжигит деган жойида яшайди. Тегишли хужжатлар расмийлаштирилганидан кейин РҚ фуқаролари расмий равишда Бейнов ТИИБ ҳодимларига чора кўриш учун топширилган”, - дейилади мутбуот хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: