Chevrolet Malibuнинг иккиламчи бозордаги нархи кескин тушиб кетди

Дата: 17:18, 23-05-2014.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Маҳаллий автомобиллар орасида энг қиммат бўлиб, бундан икки йил олдин савдога чиққан ушбу автомобилнинг нархлари охирги ойларда кескин тушиб кетди, деб ёзади Podrobno.uz.
Бугунда иккиламчи бозорда Chevrolet Malibu $21-26 минг эвазига олиш мумкин. Шаҳар автосалонлари маълумотларига кўра, ушбу автомобилнинг яп-янгиси бу ерда $33 мингдан бир оз ошиқроқ туради. Ўз-ўзидан, ҳайдалган машиналарнинг нархи бундан $7-12 мингга паст. Ва бу кутилмаган ҳолдир.
Ҳаваскор автомобилчиларнинг фикрига кўра, Malibuнинг баҳоси тушишига бир неча сабаб бор. Гап шундаки ушбу автомобильнинг таъмири эгаларига жуда қимматга тушади, шунингдек, эҳтиёт қисмлар ҳам топилиши қийин. Бунинг устига ҳайдовчилар орасида Malibuнинг юрадиган қисмлари яхши чиқмаган, деган тушунча ҳам бор. Шу сабабли уни олганлар бир йил ўтиб автомобилни сота бошлаганлар. Иккиламчи бозор эса бугун ушбу автомобиль сотилиши таклифлари билан тўлиб-тошган ва бу ҳам нархларни туширмоқда. Бунинг устига автосалонларда янги Malibuга шартномани ҳеч қандай навбатсиз олиш мумкин.
Баъзи маълумотларга кўра, сотувлар паст бўлгани сабаб яқинда ушбу автомобиль кредитга ҳам сотилиб бошланиши мумкин, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: