Чимкент шаҳрида “Жанубий Қозоғистон-Ўзбекистон” тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Чимкент шаҳрида “Жанубий Қозоғистон-Ўзбекистон” тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Жанубий Қозоғистон вилоятининг ҳокимияти матбуот хизматига таянган ҳолда.
“11 майда Чимкент шаҳрида “Жанубий Қозоғистон-Ўзбекистон” тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмаси бошланди. Кўргазма енгил саноат, тўқимачилик, кийим-кечак ва чарм маҳсулотлари, дори-дармон, мебель, сувенирлар, спорт товарлари ва болалар ўйинчоқларининг каби соҳалардаги қарийб 60 атрофида Жанубий Қозоғистон ва Ўзбекистон корхоналари иштирок этмоқда”, - дейилади жума кунги хабарда.
Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансеит Туймебаев, кўргазма иши билан яқиндан танишди ҳамда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамланишига ишонч билдирди.
Кўргазма давомида “Минтақавий ҳамкорлик ва интеграция: бозорларини кенгайтириш орқали икки мамлакат тадбиркорларининг рақобатбардошлигини ошириш” мавзусидаги илмий-амалий давра суҳбати ўтказилади. Унда икки мамлакат тадбиркорлари, инвесторлар, саноат мутахассислари ва таҳлилчилар иштирок этадилар.
“Кўргазма ўзаро ҳамкорлик ва Жанубий Қозоғистон вилояти ва Ўзбекистон ўртасидаги кучли биродарлик муносабатлари йўлидаги яна бир қадам бўлади”, - дейилади хабарда.
Таъкидланганишича, ўтган йили якунлари бўйича Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмасининг ҳажми $2 млрдга етган, унинг 30% кўпроғи ЖҚВга тўғри келади. Жумладан, 2017 йил якунлари бўйича ташқи савдо айланмасининг ҳажми 16,8% га ошди ва $622,6 млнга етган. Ўз навбатида, экспорт 29,7% ($252,8 млн) ўсди, импорт эса 9,4% ($369,8 млнга) ошди.
Бугунги кунда саноат, савдо, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва қурилиш материаллари соҳасидаги, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги мингдан зиёд Жанубий Қозоғистон корхона ва ташкилотлари Ўзбекистон корхоналари билан муваффақиятли ҳамкорлик йўлга қўйдилар.
Сурат манбаи: https://kapital.kz