Чимкентда ўзбек-қозоқ қўшма демаркацион комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди
Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – Чимкентда ўзбек-қозоқ қўшма демаркацион комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилади чоршанба куни Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
“2015-йилнинг 24-28-август кунлари Чимкент шаҳрида (Қозоғистон) Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумат делегациялари Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказдилар”, –дейилади хабарда.
Томонлар учрашувда Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегаралари демаркациясига оид якуний ҳужжатлар тайёрлаш ишлари давом эттирганликлари хабар қилинмоқда.
“Музокаралар дўстона қўшничилик ва ўзаро манфаатларни инобатга олган ҳолда ўтди”, – деб таъкидланади хабарда.