Чимён россия сайёҳлари орасида энг оммабоп 10 тоғ курортлари сафига кирди

Дата: 22:52, 05-10-2015.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ - Чимён россия сайёҳлари орасида МДҲдаги энг оммабоп 10 тоғ курортлари сафига кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятидаги Чимён россия сайёҳлари орасида МДҲдаги энг оммабоп 10 тоғ курортлари орасида тўққизинчи ўринни олди. Меҳмонхоналарга янги йил арафасида олдиндан буюртма бериш бўйича Oktogo.ru хизмати маълумотларига асосланган.

Рейтинг натижаларига кўра, Чимён МДҲдаги энг арзон қишги дам олиш ҳудудидир.

Шунингдек, ўнталикка Ўзбекистон, Қозоғистон, Беларусия, Арманистон, Қирғизистон, Грузия ва Украинадаги курортлар кирди.

Oktogo.ru маълумотига кўра, МДҲдаги энг арзон тоғ курорти Логойск ва Силичи (Беларусия) масканлари бўлиб, бу ерда дам олиш кунига $47га тушади, дам олиш энг қиммат тушувчи курорт эса қозоғистоннинг Чимбулоқ ($95) курортидир. Дам олиш харажатларига меҳмонхонада бир кун ётиш, кафеда кечки овқат ва ски-пасса киритилган.

Қоракўлда (Қирғизистон) кунига $49га дам олиш мумкин. Чимёнда кунига $51 эвазига, Цахкадзоре (Арманистон) $53, Буковеледа (Украина) $65, Олтой Альпида (Қозоғистон) $70, Гудаури ва Бакурианида (Грузия) $85га дам олиш мумкин.

Рейтингни тузишда транспортда бориш енгиллиги ҳам ҳисобга олинган. Масалан, Чимбулоқ Алматидан  25 км жойда. Логойск ва Силичига Минскдан 35 км, Цахкадзорга Еревандан 60 км, Чимёнга тошкентдан 90 км, Гудаурига Тбилисидан 120 км, Бакурианига 180 км, Буковелга Львовдан 230 км, Қоракўлга Бишкекдан 400 км йўл юриш зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: