Чимёнда қишги спорт турлари фестивали ўтказилади
Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ– 26 февралда Тошкент вилоятининг тоғларида қишги спорт турлари бўйича “Чимён-Экстрим 2016” фестивали ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жорий йилда фестивал дастурига чанғичи ва сноубордчиларнинг слалом, бордер-кросс ва ски-кросс мусобақалари, “Big bear freestyle” томошалари, шунингдек, парапланеристларнинг намунали чиқишлари киритилган.
“Чимган-Экстрим” Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чимён тоғида “Чимён Оромгоҳи” соғломлаштириш маркази ва “12 булоқ” Тоғ чанғиси спорти ишқибозлари клуби базасида ўтказилади.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад тоғ спорти турларини оммавийлаштиришдан иборат.
Фестивал Ўзбекистон Экстремал ва тоғ туризми федерацияси томонидан мамлакат Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва бошқалар кўмагида ўтказилмоқда.
Фестивалнинг ёпилиш маросими ва ғолибларни тақдирлаш 28 февралда бўлиб ўтади.


