Чирчиқ дарёсининг экологик ҳолати меъёрида – мутахассислар

Дата: 16:47, 18-11-2016.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Чирчиқ дарёсининг экологик ҳолати меъёрида. Ушбу хулоса ноябрнинг биринчи ярмида мутахассислар томонидан ташкил этилган рейддан сўнг чиқарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Табиатни муҳлофаза қилиш давлат қўмитаси маълумот беришича, рейд Чирчиқ дарёсининг экологик ҳолати, атроф-муҳитини ўрганиш, бу борада қўшимча экологик мониторинг олиб бориш мақсадида ташкил қилинган.

Рейд Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази томонидан Юқоричиқчиқ туманида ўтказилди.

Мутахассилар рейд доирасида Чирчиқ дарёсининг ифлосланиш даражасини ҳам текширдилар. Ўрганиш ишлари дала ва лаборатория шароитида олиб борилди. Таҳлиллар, олинган намуналар дарёда ифлослантирувчи моддалар – аммиак, нитрит, нитрат ва хлоридлар миқдори меъёрдан ошмаганини кўрсатди.

Эслатиб ўтамизки, Чирчиқ дарёси Ғазалкент, Чирчиқ ва мамлакат пойтахтига сув берувчи муҳим суд манбаидир. Чирчиқ дарёси қуйисида Чорвоқ ГЭС қурилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: