Чорак давомида Молия вазирлигининг “ишонч телефони” 814 мурожаатни қабул қилди

Дата: 19:55, 19-08-2016.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистон Молия вазирлигининг “Ишонч телефони” фуқаролардан ғазначилик, пенсия, иш ҳақи ва тендерлари ўтказиш масалалари бўйича 814 мурожаатни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирлик маълумотларига кўра, булардан чорак давомида 772 ўрганилган, мурожаатларнинг 423 ёки 51,9% тасдиқланган.

Аниқланган қонунбузилишларни кўриб чиқиш жараёнида 87 масъул шахс ҳайфсан олди, 5 масъул шахсга нисбатан жарима чоралари қўлланди.

23 мурожаатлар бўйича материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган ва 135 бўйича юқори органларга тақдимномалар киритилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: