Чорак якунлари бўйича Beeline абонентлари сони озайди

Дата: 16:48, 17-02-2016.

Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – Бугун VimpelCom Ltd 2015 йилнинг IV чораги якунлари бўйича ўз молия ва операцион натижаларини эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, 2015 йилнинг IV чораги якунлари бўйича Unitel МЧЖ (Beeline савдо белгиси) абонентлари сони ўтган йил III чораги сўнгидаги 10,2 млнга қарши ўлароқ 10 млн киши даражасида сақланиб қолди.

Бундан ташқари, ўтган йилда Unitel МЧЖ капитал харажатлари 140 млрд сўмдан, соф операцион тушуми эса 1 трлн 828 млрд сўмни ташкил этди.

Айни пайтда, бир ой давомида битта мобил абонентга тўғри келувчи ўртача ҳисоб (ARPU кўрсаткичи) ўтган йилнинг октябр-декабрда бир ой учун 16237 сўмни ташкил этди. МОУ кўрсаткичи (бир ойда битта абонент томонидан фойдаланилган дақиқалар сони) 2015 йил учинчи чорак якунидаги 540 дақиқага қарши ўлароқ 481 дақиқадан иборат бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: