Чоршанба куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ўртача ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Дата: 14:27, 19-03-2019.

Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – Чоршанба куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ўртача ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с га етади. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 16-18° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5 -10°, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти ёғингарчиликлар кузатилади. Кўчки хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6°, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: repost.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: