Чоршанба куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дата: 14:09, 29-10-2019.

Тошкент. 29 октябрь. ЎзТАГ – Чоршанба, 30 октябрь куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10°, кундузи 20-22° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин . Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади, жойларда кучли. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7°, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: bash.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: