Чоршанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат кескин пасаяди

Дата: 14:51, 13-02-2018.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Чоршанба, 14 феврал куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат кескин пасаяди, фақат Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида илиқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-6° илиқ, кундузи 6-8° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 3-8° совуқ, Устюрт бўйича кечаси 13-18° совуқ, кундузи 5-10° совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 17-22 м/сгача, ҳатто 23-28 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 3-8° илиқ, чўл ҳудудларида баъзи жойларда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 17-22 м/сгача, баъзида 23-28 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача, баъзида 23-28 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 11-16° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача, баъзида 23-28 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Сурат манбаи: http://www.pbase.com/image/80203068

Янгилик билан ўртоқлашиш: