Чоршанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида илиқ об-ҳаво бўлиши башорат қилинмоқда
Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Чоршанба, 21 феврал куни бутун Ўзбекистон ҳудудида илиқ об-ҳаво бўлиши башорат қилинмоқда, Тошкентда ва пойтахт вилоятида ҳаво 10 даражагача қизийди, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3° совуқ, кундузи 8-10° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, Хоразм вилояти бўйича 2° совуқ- 3° илиқ, Устюрт бўйича кечаси 8-10° совуқ, кундузи 2-4° совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, чўл ҳудудларида 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° совуқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ бўлади.
Сурат манбаи: https://commons.wikimedia.org/wiki/File:Urganch-14TrM-008-01.jpg