Чоршанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчилик бўлиши, туман ва шамолнинг кучайиши кутилмоқда

Дата: 12:43, 26-01-2016.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Чоршанба, 27 январ куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман ва шамолнинг кучайиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, кечга бориб қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 5-7° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғиши мумкин, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, Устюртда 13° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқ ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 3-8 илиқ, Навоий вилояти шимолида 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин) бўлади. Туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: