Чоршанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 13:32, 17-04-2018.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – Чоршанба, 18 апрелда куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкентда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9° илиқ, кундузи 15-17° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ, Устюрт бўйича кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Сурхандарё вилоятида кечасива эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° иссиқ, кундузи 13-18°иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик бўлади. Тошкент вилоятининг тоғли жойларида 2000 метрдан юқорида кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: http://www.rivergate.org.au/blog/

Янгилик билан ўртоқлашиш: