Чоршанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Чоршанба, 9 август куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво камбулутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25° иссиқ, кундузи 39-41° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-30° иссиқ, кундузи 37-42° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, чўл ҳудудида 32° иссиқ, кундузи 37-42°, чўл ҳудудида 44° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 37-42° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-30° иссиқ, кундузи 37-42° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида баъзи жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 29-37° иссиқ бўлади.