Чоршанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда
Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – Чоршанба, 1 март куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-6° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-15 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, баъзи туманларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-15 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-15 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-15 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-15 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ бўлади.


