Чоршанба куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 12:36, 12-06-2018.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Чоршанба, 13 июн куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, кечга бориб 10-12 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20° иссиқ, кундузи 34-36° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Тошкентда, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24° иссиқ, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16° иссиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

 

Сурат манбаи: http://darakchi.uz/ru/35596

Янгилик билан ўртоқлашиш: