Чоршанба куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиши давом этади, баъзи жойларда кучли ёмғир кузатилади

Дата: 12:45, 29-03-2016.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Чоршанба, 30 март куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиши давом этади, баъзи жойларда кучли ёмғир кузатилади, фақат Фарғона водийсида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15° илиқ, кундузи 21-23° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан  7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан баъзи жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин. 2500 метрдан юқори бўлган ҳудудларда кўчки ҳавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: