Чоршанба куни Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати 30 градусгача кўтарилади

Дата: 14:47, 02-04-2019.

Тошкент. 2 апрель. ЎзТАГ - Чоршанба 3 апрель куни Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати 30 градусгача кўтарилиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 5-10 м/с тезликда эсиб, 12-17 м/сга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15°, кундузи 18-20° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб,ёмғир ёғади, жойларга кучли ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 24-29° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м//с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 18-23° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғади, жойларда кучли ёғиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: venividi.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: